Ирвинг Стоне

Ирвинг Стоне (дастлабки Тенненбаум, кейинчалик Стоне[1], 1903-йил 14-июл – 1989-йил 26-август) – америкалик ёзувчи, асосан таниқли рассомлар, сиёсатчилар ва зиёлиларнинг биографиясига бағишланган романлари билан танилган. Энг машҳурлари орасида Винсент ван Гогҳ ҳаёти ҳақидаги "Ҳаётга муҳаббат" (1934) ва Мичелангело ҳақидаги "Агония ва ҳаяжон" (1961) романлари мавжуд.

Биография

edit

Ирвинг Сан-Франcисcода туғилган бўлиб, ота-онаси ажрашганида у етти ёшда эди. У ўрта мактабда ўқиётган пайтида онаси бошқа инсонга турмушга чиқади. У қонуний равишда фамилиясини ўгай отасининг фамилияси „Стоне“га ўзгартирди. Стоненинг айтишича, онаси унга ўқишга нисбатан иштиёқ уйғотган. Шу пайтдан бошлаб у таълим ҳаётда муваффақиятга эришишнинг ягона йўли, деб ҳисоблади.

1923-йилда Стоне Беркелейдаги Калифорния университетида бакалавр даражасини олди. У ерда магистр даражасини олгач, инглиз тилидан ўқитувчи ёрдамчиси бўлиб ишлай бошлади. Университетда талаба бўлган пайтда биринчи рафиқаси Лона Моск (1905-1965) билан учрашади. Унинг отаси, Лос-Анжелеслик тадбиркор Эрнест Моск томонидан тақдим этилган пул эвазига ёш эр-хотин Парижга кетишди.

Ирвинг ва Лона Стоне 1930-йилларда Европадан Қўшма Штатларга қайтишди. Европада бўлган вақтида олти ой давомида Ван Гогни тадқиқ қилди. 1930-йилда у 1888-йил декабр ойида рассом ўз қулоғини кесиб ташлаганидан кейин Ван Гогни даволаган доктор Феликс Рейдан хат олди. Ван Гогнинг портретларидан бирида тасвирланган Рей Ван Гогнинг нафақат қулоқнинг юмшоқ қисми, балки бутун қулоғи кесиб ташланганлигини тасдиқлади. 1989-йил 28-августда НЙ Тимес газетасининг Стоненинг некрологида хабар берилганидек, Стонелар Ню-Ёркнинг Гринвич қишлоғида истиқомат қилган, у ерда Ирвинг Ван Гог ҳақидаги биографик романни тугатган ва ўзининг карерасини йўлга қўйган. Тимес газетасига кўра, "Ҳаётга муҳаббат" (унинг биринчи турмуш ўртоғи томонидан таклиф қилинган сарлавҳа) 1934-йилда нашр этилишидан олдин уч йил давомида ўн еттита нашриёт томонидан рад этилган.

Стоне ўзининг котиби Жеан Фаcтор билан яқин муносабатларни бошлади. Ирвинг Лона билан ажрашгандан сўнг, у Жеан билан оила қуради. Бу никоҳ 1989-йилда Лос-Анжелесда Стоненинг вафотигача давом этди. Жеан Стоне 2004-йилда 93 ёшида вафот этди.

Биргаликда кечирган йиллари давомида Жеан Стоне Ирвингнинг кўплаб китобларини таҳрир қилди. Стонелар, асосан, Лос-Ангелесда яшашган. Улар бир қатор хайрия ишларини қўллаб-қувватлаш учун фондни молиялаштирдилар.

"Ҳаётга муҳаббат" асарини ёзишда Стоне Ван Гогҳнинг укаси, санъат асарлари сотувчиси Теога ёзган мактубларига таянган. Шунингдек, у Микеланжело Буонарроти ҳақидаги "Агония ва ҳаяжон" романи устида ишлаш мобайнида узоқ йиллар Италияда яшаган. Италия ҳукумати бу даврда Стонени Италия тарихини ёритишга қўшган ҳиссаси ва маданий ютуқлари учун бир қанча фахрий мукофотлар билан тақдирлади.

Илмий китоблар

edit

Стоне нафақат романлар, балки бир қанча илмий китоблар ҳам ёзган. Унинг Cларенcе Дарроwнинг биографиясига бағишланган Cларенcе Дарроw Фор тҳе Дефенсе асари 1941-йилда нашр этилган. Унинг Калифорния губернатори ва кейинчалик Қўшма Штатларнинг Бош судяси Эарл Wаррен ҳақидаги биографик асари 1948-йилда нашр этилган.

Филм адаптациялар

edit

1941-йилда Рой Рогерс иштирок этган „Аркансас Жудге“ (Арканзас судяси) филми Стоненинг 1940-йилда ёзган „Фалсе Wитнесс“ (Сохта гувоҳ) романи асосида суратга олинган.

1953-йилда Стоунеинг 1951-йилдаги худди шу номли романи асосида Чарлтон Ҳестон Андреw Жаcксон ва Сусан Ҳайwард Рачел Донелсон Жаcксон ролини ўйнаган "Тҳе Пресидентъс Ладй" (Президент хоним) филмининг машҳур версияси яратилди[2][3].

1956-йилда унинг 1934-йилги "Ҳаётга муҳаббати" романи асосида филм суратга олинган. Филмда Ван Гогҳ ролини Кирк Доуглас ижро этган.

1965-йилда "Агония ва ҳаяжон" филми суратга олинди, унда Чарлтон Ҳестон Мичелангело ва Рех ҳаррисон Рим папаси Юлий ИИ ролларини ижро этишди.

Мукофотлари

edit
  • 1956-йил "Мен то Матч Мй Моунтаинс " учун „Спур“ мукофоти[4]
  • 1961-йил " Агония ва экстаз " учун Калифорния Ҳамдўстлиги клуби китоб мукофотлари
  • 1971-йил Америка муваффақиятлар академиясининг Олтин пластинка мукофоти [5]

Манбалар

edit
  1. ↑ „Ирвинг Стоне паперс, 1945-1985“. www.cолумбиа.эду. 2017-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-сентябр.
  2. ↑ „Трибуте то Жаcксон анд Ҳис Wифе“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1953-йил 22-май). Қаралди: 2017-йил 31-май.
  3. ↑ Кребс, Албин. „Ирвинг Стоне, Аутҳор оф 'Луст фор Лифе,' Диэс ат 86“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1989-йил 28-август). Қаралди: 2017-йил 31-май.
  4. ↑ „Паст wиннерс“. Wестерн Wритерс оф Америcа (2012-йил 12-май). 2023-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 28-июл.
  5. ↑ „Голден Плате Аwардеэс оф тҳе Америcан Аcадемй оф Ачиэвемент“. www.ачиэвемент.орг. Америcан Аcадемй оф Ачиэвемент.